Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ишга чиқиб кетган ҳайдовчи бедарак йўқолди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 11 август куни “Такси фаворит люкс” МЧЖ ходими ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 9 август куни ушбу МЧЖ ҳайдовчиси Юнусобод туманида яшовчи Дадахон Нодиров давлат рақами 01 456 GEA бўлган “Нексия” русумли автомашинасида ишга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳозирда Д.Нодировни қидириб топиш чоралари кўрилган.
“Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз Д.Нодиров ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз!” - дейилади ИИВ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автомашинани ҳайдаб чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолган эди.
Мавзуга оид
09:00
“ГАИ”дан таклифлар, реновация қонуни ва қайтариб олинган завод – ҳафта дайжести
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026