Жаҳон | 11:45 / 14.08.2018
4128
1 дақиқада ўқилади
Сеулда КХДР ва Корея Республикаси саммитининг эҳтимолий санаси эълон қилинди
Шимолий ва Жанубий Корея вакиллари бу йилги иккинчи саммитни 12 ва 13 сентябрь кунлари ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг маслаҳатчиси JTBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Япониянинг Jiji агентлиги.
Маслаҳатчининг сўзларига кўра, саммит 12-13 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Унинг таъкидлашича, бу учрашув Шимолий Корея ташкил топганининг 70 йиллигига бағишланади, у 9 сентябрь куни нишонланади.
Шу билан бирга, маслаҳатчининг қўшимча қилишича, айни дамда шимол ва жануб ўртасидаги уруш тугагани ҳақида эълон қилиш эҳтимоли анча паст.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея янги саммитни ўтказиш тўғрисида келишиб олганди.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
02:35 / 12.11.2024