Жамият | 19:12 / 15.08.2018
2586
2 дақиқада ўқилади

Халқаро мақом санъати анжумани ғолиби 15 минг доллар олади

6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро мақом санъати Анжуманида ғолибларнинг пул мукофотлари белгиланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.

Унга кўра Гран-при ғолибига 15 минг доллар миқдорида мукофот тегади.

1-ўрин – 2та, ҳар бири 10 000 АҚШ доллари;

2-ўрин - 2та, ҳар бири 7 000 АҚШ доллари;

3-ўрин - 2та, ҳар бири 5 000 АҚШ доллари.

Анжуман доирасида фаол ижрочиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида «Профессионал мақом хонандаси», «Профессионал мақом созандаси», «Профессионал мақом устози», «Профессионал мақом тарғиботчиси», «Профессионал ёш мақомчи» ва «Профессионал мақом бастакори» каби номинациялар бўйича иштирокчилар рағбатлантирувчи совға ва мукофотлар билан тақдирланади.

Тадбирда таниқли хорижий мусиқашунос-олимлар ва мақом санъати тадқиқотчилари, шунингдек Ўзбекистоннинг машҳур хонандалари ва шу соҳа етакчи мутахассисларининг иштироки кутилмоқда. Форум кунлари Шаҳрисабзга дунёнинг 70 мамлакатидан 500 нафарга яқин иштирокчи ва меҳмонлар ташриф буюришади. Тадбирни муносиб ўтказиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкилий ишлар ва хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатувчи ходимларни тайёрлашда фаол иштирок этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид