Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухородаги коллежлар қайта ихтисослаштирилди ва қайта ташкил этилди
Бухоро давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицей Бухоро озиқ-овқат саноати ва сервис касб-ҳунар коллежи этиб, университет қошидаги Компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи Бухоро телекоммуникация технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи этиб қайта ихтисослаштирилди. Шунингдек, Бухоро маданият коллежи Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.
Бухоро шаҳри Абу Ҳавс Кабир кўчасида жойлашган Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига бепул берилган.
Бухоро шаҳри, Пиридастгир кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган Бухоро озиқ-овқат саноати ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернатига берилади.
Бухоро шаҳри, Алпомиш кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Бухоро телекоммуникация технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Бухоро давлат университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
Бухоро озиқ-овқат саноати ва сервис касб-ҳунар коллежи унинг 2 ва 3-босқич ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Бухоро ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати биноларида, Бухоро телекоммуникация технологиялари ва сервис касб-ҳунар коллежи унинг 2 ва 3-босқич ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Бухоро давлат университети биноларида жойлаштирилади.
Мавзуга оид
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026
“Иккита меҳмонхона қурилишини биламан” - Туризм қўмитаси раиси Бухоро туризм маркази ҳақида
08:32 / 21.05.2026
Ўзбекистон Бухоро ва Қўқондаги тарихий саройларни реставрация қилади
19:09 / 20.05.2026