20:39 / 17.08.2018
9112

Жакарта – 2018. Олимпия шаҳарчасига фото-саёҳат

Индонезия Осиё қитъасида тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Анъанага биноан, турнир давомида спортчилар махсус олимпия шаҳарчасида истиқомат қилишади.

Фото: МОҚ

Олимпия қишлоғининг тўлиқ номи – Athlete Village Kemayoran. Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати ушбу шаҳарчадан фоторепортаж тақдим этди.

Фото: МОҚ

Шаҳарчага киришда махсус аккредитация маркази бор. У ерга кирувчи ОАВ ходимлари айнан шу ерда рўйхатдан ўтишлари лозим.

Фото: МОҚ

Бироз ўтиб эса сизни назорат ўтказиш жойида волонтёрлар кутиб олади.

Фото: МОҚ

Махсус ускуна орқали шаҳарчага кирувчиларнинг ҳужжатлари текширилади.

Фото: МОҚ

Ўзбекистон спорт делегацияси учун ушбу бинодан жой ажратилган.

Фото: МОҚ

Осиё ўйинлари тимсоллари

Фото: МОҚ

Бу ерда эса меҳмонлар хорижий валютани маҳаллий рупияга айирбошлашлари мумкин

Фото: МОҚ

Шаҳарча бўйлаб юрар экансиз, у ерда мобил алоқа компаниялари вакиллари ўз хизматларини сизга таклиф этишади.

Фото: МОҚ

Спортчилар ошхонасида эса сизни бир гуруҳ кўнгиллилар ана шундай эҳтиром билан кутиб оладилар

Фото: МОҚ

«Шаҳарча аҳолиси» шу ошхонада овқатланади.

Фото: МОҚ

Шаҳарчада баланд-баланд бинолар кўп.

Фото: МОҚ

Ушбу кўрсаткичлар орқали Миллий олимпия қўмиталар ишчи гуруҳи штабини топиб олиш мумкин

Фото: МОҚ

Спортчилар учун ажратилган хоналар

Фото: МОҚ

Жакарта шаҳри Олимпия шаҳарчасидаги меҳмонхонанинг 11-қаватидан мана шундай кўринади.

Индонезиядаги Осиё ўйинларига боғлиқ рақамлар:
- мусобақада 40та спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилади;
- спортчилар 67та йўналишда баҳсларга киришади;
- 465та медаллар жамланмаси ўйналади;
- ўйинларни 5000 нафардан зиёд оммавий ахборот воситалари бевосита воқеа жойидан ёритиб боради;
- мусобақада 15000 нафарга яқин спортчи ва расмий шахслар иштирок этади;
- 13000 нафардан зиёд кўнгиллилар меҳмонларга ўзларининг беминнат ёрдамларини кўрсатадилар;
- Осиё ўйинлари илк маротаба икки шаҳарда (Жакарта ва Палембанг) ўтказилмоқда.

Top