Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: Ямандаги болалар автобусига ҳужумда Америка бомбасидан фойдаланилган
Фото: AFP/Getty Images
Яманда ичида болалар бўлган автобусга ҳужум пайтида АҚШнинг МК 82 авиация бомбасидан фойдаланилган. Бу ҳақда CNN манбага асосан хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, МК 82 Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалициясининг ҳарбий ҳаво кучлари томонидан қўлланилган.
Таъкидланишича, Америка Қўшма Штатларида Саудия Арабистонига шу каби қуролларни етказиб бериш 2017 йил мартигача тақиқланган эди.
Шу билан бирга, тақиқни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама 2016 йилда жорий этган, Қўшма Штатларнинг ҳозирги етакчиси Дональд Трамп эса уни бекор қилган.
Мавзуга оид
13:04
АҚШ Исроилга ўз синфидаги энг илғор F-22 Raptor қирувчиларини юборди
11:06
“Олтин аср” риторикаси: Трамп йиллик нутқида ўз сиёсатини мақтади
09:01
АҚШ Россиядан бўлган “ҳакер-брокерлар”га қарши санкциялар жорий қилди
17:16 / 24.02.2026