Ўзбекистон | 17:51 / 18.08.2018
10394
2 дақиқада ўқилади

ИИВ бирданига уч вилоятда махсус-тактик ўқув машқлар ўтказди

Ички ишлар органларидаги куч ва воситалар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ходимларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, ҳудудий мудофаани таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш мақсадида, шу кунларда қўмондонлик-штаб ва махсус-тактик ўқув машқлари Тошкент, Наманган, Самарқанд вилоятларида ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бунда автоуловларни олиб қочиб ўғирлик, ҳайдовчиларга ва инкассаторларга нисбатан ҳужум қилиб босқинчилик содир этган шахсларни қидириш ва ушлаш бўйича излов-тўсиқ тадбирлари, жиноятчиларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш ҳамда улар томонидан гаровга олинганларни озод қилиш тадбирлари, оммавий тартиббузарликларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирлар машқ қилинди.

Машқларда асосий эътибор ички ишлар бошқарув органлари ва шахсий таркибнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга, тўпланган тажрибани мустаҳкамлашга, махсус-тезкор режаларда назарда тутилган вазифаларни бажариш методикаси ва турли моделларни ўзлаштиришга, минтақамиз шароитида махсус жанговар операциялар ўтказиш тажрибасини оширишга, бундай операциялар ўтказиш бўйича асосий принциплар ва методларга оид билимларни такомиллаштиришга, раҳбарлар таркибида экстремал ва мураккаб шароитларда зудлик билан тўғри қарорлар қабул қилиш кўникмаларини ҳосил қилишига қаратилди.

Мавзуга оид