Ўзбекистон | 19:20 / 20.08.2018
66429
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» Алишер Султоновнинг аҳволи ҳақида маълумот берди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Kun.uz’га хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари - «Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси Алишер Султоновнинг аҳволи жиддий хавф остида эмас, ҳозирда унинг ҳолатини шифокорлар назорат қилиб туришибди.

Тиббиёт ходимларининг таъкидлашича, Алишер Султоновда жиддий жароҳатлар йўқ, унинг ҳолати яхшиланмоқда ва у тез орада ишга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 20 август куни Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти кортежи Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани хабар қилинганди.

Аниқлик киритилишича, Бекобод туманига кетаётган кортеж Деҳқонобод МФЙ яқинида аварияга учраган. Ушбу ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва унинг ўринбосари, Алишер Султонов жароҳат олган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълумотига кўра, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган «Дамас» русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, кортежга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.

Мавзуга оид