Ўзбекистон | 14:05 / 21.08.2018
2670
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Евроиттифоқ парламенти делегацияси билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа парламентидаги Европа халқ партияси фракциясининг германиялик аъзолари делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида «Ўзбекистон - ЕИ» шаклидаги ҳамкорликнинг ижобий ривожланиши нуқтайи назаридан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг парламентлари тузилмалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Фақатгина сўнгги бир йил давомида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини Ўзбекистонга икки марта ташриф буюрди ва мамлакат раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди. Бошқа соҳалар, жумладан ишбилармон доиралари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим, маданият ва санъат соҳалари вакиллари ўртасидаги алоқалар ҳам сезиларли фаоллашди.

Учрашувда икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича аниқ таклифлар берилди, шунингдек, қўшма кун тартибидаги бошқа масалалар, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид