Жаҳон | 09:18 / 21.08.2018
7025
1 дақиқада ўқилади

Хитой босими. Сальвадор Тайвань билан дипломатик алоқаларни узди

Фото: Wikimedia Commons

Сальвадор ҳукумати мамлакат Тайвань билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилгани ҳақида хабар тарқатди. Бу ҳақда Reuters маълум қилмоқда.

Таъкидланишича, ҳукумат бунинг ўрнига Хитой томони билан дипломатик алоқаларни ўрнатишга қарор қилди.

Аввалроқ, Грузия Сурия билан дипломатик алоқаларни тўхтатгани ва бу ҳақда БМТга хабар бергани маълум қилинганди. Мамлакат расмийлари 1993 йил 18 майдаги Грузия ва Сурия ўртасидаги дипломатик алоқалар тўғрисидаги шартномани бекор қилди. Грузиянинг БМТдаги доимий вакили ҳам ушбу қарор ҳақида ташкилотнинг бош котибига хабар берган. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид