Тўртинчи кун якунлари. Ўзбекистонда жами 14та медал
22 август куни Индонезияда XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилди. Баҳсларнинг тўртинчи кунида Ўзбекистон номидан 10 спорт тури бўйича атлетлар мусобақаларда қатнашишди.
Сузиш
100 метрга баттерфляй усулида сузган Артём Козлюк ўз гуруҳида тўртинчи натижани қайд этди ва кейинги босқичга ўта олмади. Владислав Мустафин 100 метрга брас усулида сузиш бўйича финалда иштирок этди. 100 метрга брас усулида сузган Юлдуз Қўчқарова ўз гуруҳида учинчи бўлиб маррага етиб келди.
100 метрга брасс усулида финалда чиқиш қилган Владислав Мустафин олтинчи, ҳудди шу йўналишнинг аёллар ўртасидаги баҳсларида финалда иштирок этган Юлдуз Қўчқарова саккизинчи ўринни эгаллади.
Қиличбозлик
Ҳамюртларимиз аввалига Индонезия жамоасини 45:35 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олишди. Бироқ, 45:38 ҳисобида Япония терма жамоасига ютқазиб қўйишди.
Теннис
Жўрабек Каримов мусобақада иккинчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик Рамантан Рамкумарни 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. Денис Истомин эса хитойлик Жанг Жиженгни 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлуб этди ва чорак финалга чиқди.
Академик эшкак эшиш
Шаҳбоз Холмурзаев 7:50.21 натижа билан саралашда энг яхши натижа кўрсатди ва финалга йўл олди. Баҳсларда иштирок этган тўртлигимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва тўғридан-тўғри финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Таэквондо
Сардор Тоиров ярим финал чиптаси учун кечган жангда эронлик Мирҳашем Ҳусайнга 9:29 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Никита Рафалович финалда таэквондо ватани ҳисобланган Жанубий Корея вакили Хва Жун Ли билан тўқнаш келди ва 21:18 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.
Ўқ отиш
Қизларимиз Кузнецова ва Мамедова саралаш босқичида иштирок этишди. Афсуски, улар финал йўлланмасини қўлга кирита олмадилар.
Юнон-рум кураши
Билан Налгиев қирғизистонлик Акжал Маҳмудовга қарши баҳсда 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Билан Налгиев бронза медали учун ўтиш жангида жанубий кореялик Ким Хён Вога тўқнаш келди. Жанг 0:0 ҳисобида якунланди. Бироқ, кореялик полвон фаоллик эвазига медаль учун курашни давом эттирди.
Жаҳонгир Турдиев бронза медали учун жангда қирғизистонлик Узур Жусупбековга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди ва бронза медалидан қуруқ қолди
Рустам Ассакалов финалда эронлик Нури Ҳуссайнга қарши жанг ўтказди ва 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Терма жамоамиз учун яна бир кумуш медали.
Мўминжон Абдуллаев олтин медаль учун баҳсда қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевга қарши гиламга чиқди ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.
Велоспорт
Гуруҳ пойгаларида 104 км масофага стартга чиққан Рината Байметова 21 нафар спортчи ичида маррага 12-бўлиб етиб келди.
Спорт гимнастикаси
Йигитларимиз финалда саккиз жамоа ичида 229 балл жамғариб, еттинчи ўриндан жой олишди.
Оғир атлетика
Достон Ёқубовда кумуш медаль. У даст кўтаришда 145, силтаб кўтаришда эса 186 кг тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда эса 331 кг натижа қайд этди ва иккинчи бўлди.
Тўртинчи кун мусобақаларидан кейин Ўзбекистон делегацияси жами 14 медал (3-5-6) жамғарган ҳолда умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024