Жаҳон | 10:03 / 22.08.2018
24701
2 дақиқада ўқилади

Тузатиш: Саудияда аёл ҳуқуқ ҳимоячиси қатл этилмаган, суд давом этяпти

Фото: YouTube/ YJC.ir

Саудия Арабистони ўзининг илк аёл ҳуқуқ ҳимоячисини қатл этиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи ташкилотлар огоҳлантириш берди.

Middleeasteye’нинг ёзишича, 29 ёшли Исра ал-Ғомғам Қатиф шарқий минтақасида ҳукуматга қарши норозилик акцияларида ва ижтимоий тармоқларда инсон ҳуқуқлари бўйича кампанияда иштирок этганидан кейин 2015 йил қамоққа олинган.

Ал-Ғомғам ва яна беш киши «подшоҳга итоатсизлигига ундаш» ҳамда ҳукуматга қарши намойишларни уюштиришда айбланган.

«Аёл ҳуқуқ ҳимоячисини ўлим жазосига маҳкум этиш Саудия Арабистонидаги хавфли ҳолатдир», - дея айтиб ўтди инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассис Али Адубиси.

Бироқ, суднинг бу иш бўйича қарори ҳали чиқарилмади ҳамда бу жараён октябрь ойининг охирига қадар давом этади. 

Ижтимоий тармоқларда ал-Ғомғам қатл этилгани ҳақида ёлғон хабарлар ҳам тарқалди.

Ал-Ғомғам иши бўйича якуний суд мажлиси 28 октябрда бўлиб ўтади, судья ўлим жазосини тасдиқлайди ёки бекор қилади. Агарда у тасдиқланса, иш якуний ратификация қилиш учун қирол Салмон бин Абдулазизга юборилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид