Ўзбекистон | 11:57 / 23.08.2018
23653
1 дақиқада ўқилади
Эркинжон Турдимов энди Самарқанд вилоят Кенгаши депутати
Жорий йилнинг 19 август, якшанба куни халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 7-Истиқлол сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзМТДП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят сайлов комиссиясидан олинган маълумотларга кўра, ушбу сайлов жараёнида рўйхатга олинган 31 минг 215 нафар сайловчилардан 24 минг 587 нафари иштирок этган.
ЎзМТДПдан кўрсатилган номзод Эркинжон Оқбўтаевич Турдимовни ёқлаб, 20 минг 387 нафар сайловчи овоз берган.
Сиёсий жараёнда энг кўп овоз олган ЎзМТДПдан кўрсатилган номзод Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов 82,9 фоизлик натижа билан сайловда муваффақият қозонди.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024