Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўсимликларингизни парваришлайдиган робот борлигини биласизми?
XXI асрда роботларни ҳаётимизнинг барча соҳаларида учратиш мумкин. Ҳатто робот-қаҳва машиналар ва робот-чангютгичлар ҳам мавжуд. Уларнинг асосий вазифаси – замонавий инсон ҳаётини енгиллаштириш. Яқинда хитойлик муҳандис томонидан хона ўсимликларига ғамхўрлик қиладиган робот яратилди.
Кўпинча бандлигингиз сабаб гулларга кераклича сув қуймайсиз. Кўпчилигимиз эса уйдаги ўсимликлардан воз кечамиз. Бироқ нима учун ўзимизни бундай гўзалликдан мосуво қилишимиз керак. Буни ёрдамчининг ўзи сиз учун бажаради.
Робот доимо қуёшда бўлади, агар нур қайноқ бўлса, у соя жойга кетади. Бундан ташқари, у одамлар ҳамда уй ҳайвонлари билан ўйнаши мумкин. Рақс тушишни ҳам ёқтиради.
Кунгабоқарга қуёш нури етмагани сабаб, кунгабоқарнинг нобуд бўлиши муҳандисда шу ғояни уйғотди. Кашфиётчи ўсимликлар керакли шароитга мослаша олганида яхши бўлар эди, деган қарорга келди. Бироз вақт ўтгач, дунёга ўз кашфиёти – ўргимчак панжасини эсга соладиган олти оёқли роботни намойиш қилди. Энди у ўсимлик юзаси бўйлаб ҳаракатланади ва иссиқлик алмашинувини назорат қилади. Хона гуллари иштиёқмандлари эндиликда гулни қаерга қўйиш ҳақида бош қотирмасалар ҳам бўлади. Бу вазифани ақлли роботга бериш кифоя.
Мавзуга оид
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
07:34 / 21.03.2026
Рейтинг: 2025 йилда энг кўп ҳуманоид робот етказиб берган компаниялар
21:10 / 20.03.2026
Хитойда одамсимон роботларни ишга ўргатиш марказлари очилмоқда
21:42 / 14.03.2026