Жамият | 23:48 / 25.08.2018
36332
1 дақиқада ўқилади

Поп туманидаги ғўза далаларидан лавҳалар: мутасадди ташкилотлар жавобини кутамиз

Ўзбекистонда ғўза ўсиши бир неча кунга ортда қолаётгани ҳукумат даражасида эътироф этилди ва бу борада тегишли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Қолаверса, давлат ва ҳукумат раҳбарияти ғўзани парваришлаш бўйича зарбдор 40 кунлик эълон қилди.

Бироқ республиканинг барча қишлоқ туманларида ҳам бу борадаги ишлар кўнгилдагидек эмас, деб хабар беради KUN.UZ’нинг Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлган мухбири.

Масалан, Наманганнинг Поп туманида бу борадаги ишлар кўнгилдагидек эмас.

Айрим фермерлардан олиб бошқаларга берилган далаларга экилган ғўза ёввойи ўт ичида қолган.

Чигитлар тўлиқ униб чиқмаган. Бу ерлардан кутилганидек, пахта ҳосили олиниши даргумон.

Бундан ташқари, айрим далалардаги ғўза суғорилишига янги фермерлар масъулиятсизларча ёндашгани оқибатида гўёки шолипояни эслатади.

KUN.UZ таҳририяти бу масалада туман мутасаддиларидан жавоб кутади.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид