Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда таълим ходимларининг анъанавий август кенгашлари бўлиб ўтмоқда
Фото: KUN.UZ
Андижон вилоятининг барча туманларида халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашлари бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишларда мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда ўқитувчилик касбининг жамиятимиздаги нуфузини янада оширишга қаратилган қарорлар юзасидан маърузалар қилинмоқда. Педагоглар ўтган йилларда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб, янги ўқув йилига кўрилаётган тайёргарлик бўйича ҳисобот бермоқдалар.
Биз Асака ва Андижон туманларида бўлиб ўтган машваратларда иштирок этиб янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдик.



Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 739та умумтаълим муассасаларини янги 2018-2019 ўқув йилига тайёрлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Янги ўқув йилида умумтаълим мактабларига 535 134 нафар ўқувчилар жалб этилади. Уларга 32 837 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия жараёнини олиб боришга киришадилар.


Ушбу ўқув йилида 54 352 нафар ўқувчилар 1-синфга қабул қилиниб, улар учун 12 турдаги Президент совғалари умумтаълим мактабларига етказиб берилди.
Барча умумтаълим мактабларининг ўқувчилари учун Халқ таълими вазирлиги томонидан ягона форма жорий этилди.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
11:44 / 06.04.2026
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг доллар билан ушланди
09:15 / 02.04.2026
Таълим хизматлари Ўзбекистонда ўсиш суръати бўйича етакчи бўлди
09:17 / 21.03.2026
Андижон вилоятида «Қуруқ порт» қурилади
13:31 / 11.03.2026