Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«GM Uzbekistan» 45 дақиқада расмийлаштириб олиб кетиш мумкин бўлган автомобиллари рўйхатини тақдим этди
«GM Uzbekistan» АЖ барча дилерлик тармоқларида Мижоз тўлов қилган заҳоти олиб кетиши мумкин бўлган автомобиллар мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтди. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу хизмат орқали харидор ўзининг автомобилини атига 45 дақиқа ичида расмийлаштириб, олиб кетиши мумкин.
Айни вақтда компаниянинг дилерлик тармоқларида «45 дақиқада Автомобиль!» дастурида Spark, Laсetti (CNG) ва Cobalt русумидаги 2259 дона автомобиль савдога қўйилган.
Автомобилларнинг тўлиқ рўйхати ва сони билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
«Мазкур бўлимдаги маълумотлар кундалик тарзда янгиланиб борилади. Дилерларда мавжуд автомобиллар сони сотилган автомобиллар сонига қараб ўзгариб бориши мумкин», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:30 / 08.11.2019
«Ҳар қандай имтиёз муддатли бўлиши керак» — Қўмита мутасаддиси GM’га берилган имтиёзлар ҳақида
19:00 / 24.09.2019
«Ўзавтосаноат» мақсади 100 минг автомобиль экспорт қилиш – Шавкат Умурзоқов
17:36 / 24.09.2019
UzAuto янги моделлари GM билан бир хил вақтда ишлаб чиқилади – Шавкат Умурзоқов
09:20 / 03.07.2019