LG компанияси роботи сунъий идрокка эга роботлар ишлаб чиқаришда янги даврни бошламоқда
LG Electronics (LG) яқин ўн йил мобайнида хизмат кўрсатиш роботларини етакчи ишлаб чиқувчиси бўлишга ҳаракат қилиб, IFA 2018 кўргазмасида биринчи инсонга йўналтирилган кўчма роботни тақдим этади. LG томонидан илгари тақдим этилган робот-гид (Guide Robot), робот-тозаловчи (Cleaning Robot) ва робот-официант (Serving Robot) каби роботлардан фарқли равишда, LG CLOi SuitBot портатив роботи аэропортлар кутиш заллари ва меҳмонхона фойеларида мустақил равишда ҳаракат қилмайди. Унинг вазифаси - фойдаланувчи оёқларини қўллаб-қувватлаш ва кучайтириш, ҳамда шу тариқа, уларга кўпроқ ҳаракатланиш ва нисбатан камроқ юклама беришни таъминлаш.
Ўтган йили LG инсон организмининг кундалик ҳаётдаги имкониятлари чекловларини бартараф этишга мўлжалланган роботларни ишлаб чиқиш бўйича стартап инвесторига айланди. Олиб юрилувчи роботлар ёрдамида ҳаёт сифатини яхшилаш йўлларини ўрганадиган SG ROBOTICS стартапи билан ҳамкорликда LG CLOiSuitBot роботи ишлаб чиқилди. Қулай ва табиий равишда айланадиган бирлашмалар CLOi SuitBot роботига юрганда, ишлаганда ва тик турганда инсон танасининг қуйи қисмини кучайтириш учун юмшоқ ва табиий ҳаракатлар қилиш имконини беради. Сандалга ўхшаш поябзал ва автоматик роботни созлаш функцияси фойдаланувчига костюмни осонлик билан кийиш ва ечиш имконияти беради - бу LG CLOiSuitBot роботининг бошқа экзоскелетли костюмлардан асосий фарқидир.
Бундан ташқари, LG CLOiSuitBot роботи LG’нинг бошқа сервисли роботлари билан (CES 2018 кўргазмасида илк бор тақдим этилган) алоқани ўрнатиши мумкин ва ишлаб чиқариш, логистика ҳамда тарқатишда иш жойларида керак бўлган маълумотларни ва воситалари узатиш учун кичик «ақлли» тармоқнинг бир қисмига айланади. LG CLOi хизмат кўрсатиш роботлари LG’нинг тижорат соҳасида сунъий идрокдан фойдаланиш бўйича кенг қамровли ташаббуси доирасида ишлаб чиқилмоқда. Сунъий идрок технологияси LG CLOi SuitBot роботига ўрганиш ва биометрик маълумотлар ҳамда атроф-муҳитни таҳлил қилиш ва фарқлаш технологияси ёрдамида ривожланиш, ҳаракатларни максимал ишлаш учун энг яхши ҳолатларни қидириш мақсадида ўлчаш ваа таҳлил қилиш имконини беради.
«LG CLOi SuitBot роботи бизнинг ҳаётимизга аниқ қулайлик ва инновацияларни олиб кираётган сервис роботлари қаторини кенгайтиришга тарафдор эканимизнинг бир тасдиғидир, - дейди LG’s Home Appliance & Air Solution компанияси президенти Дахюн Сонг (Song Dae-hyun). - Бу фойдаланувчилар билан ўзаро алоқага мўлжалланган, сунъий идрок қўлланилган илғор маҳсулотлар кенг қаторидан атиги бир мисол. Бу фойдаланувчиларга қулайликларни анча яхшилаш ва бизнинг робототехника соҳасидаги ташаббусларимизни янги авлод ривожланишини ҳаракатлантирувчи кучга айлантириш учун янги имкониятлар яратиш борасидаги ҳаркатларимиз».
31 августдан 5 сентябрига қадар Берлиндаги IFA кўргазмаси 18-павильонида LG стендига ташриф буюрувчилар компаниянинг роботлар қатори билан танишишлари мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
21:58 / 25.10.2024