Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик видеосъёмка учун КХДРдан чиқариб юборилди
Фото: AFP
Шимолий Корея ҳукумати мамлакатдан «жиноят» содир этган Япония фуқаросини чиқариб юборди. Бу ҳақда Associated Press Шимолий Корея оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар бермоқда.
Расмий баёнотда айтилишича, Томоюки Сугимото бу иш бўйича сўроққа тутилган. Шунга қарамасдан, япониялик айнан қандай жиноятни содир этгани кўрсатилмаган.
Шунингдек, хабарда таъкидланишича, КХДР ҳукумати эркакка нисбатан «бағрикенглик» қилди ва мамлакатдан «инсонпарварлик тамойиллари» асосида чиқариб юборди.
Kyodo News маълумотларига кўра, эркак Нампхо шаҳрида сайёҳлар гуруҳи таркибида бўлгани ҳолда видеосъёмкани амалга оширган. Унда, тахминларга қараганда, ҳарбий объект ҳам тасвирга тушиб қолган.
Таъкидланишича, Япония ҳукумати КХДРнинг Пекиндаги элчихонаси орқали Сугимотони озод қилишга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин КХДРдаги тиббиёт соҳаси аҳволидан дарғазаб бўлганди.
Мавзуга оид
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:04 / 10.05.2026
Япония виза тартибини бузган яна бир ўзбекистонликни депортация қилди
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
22:34 / 25.04.2026