Инсонга ўхшаган роботлар биринчи бешлиги
Робототехника соҳасидаги илк билимлар инсониятга маълум бўлгач, олимлар одамга ўхшаш механизмларни ишлаб чиқишга яхлит бир соҳани бағишладилар. Сунъий идрокнинг яратилиши компьютер муҳандислари ва дастурчиларнинг асосий мақсадларидан биридир. Улар биздан шу қадар узоқми? Мақолада келтирилган роботлар бўйича фикр юритадиган бўлсак, микросхема ва симлардан яратилган биринчи сунъий гуманоид деярли тайёр.
1. София
Бу машҳур ҳиссий робот шифокор Дэвид Хэнсоннинг «қизи». Пайдо бўлган вақтидан бошлаб, интервью берди, Cosmopolitan ва Elle журналларининг «юзига» айланиб, халқаро ОАВини забт этди. София мулоқотни давом эттира олади, шунингдек, бир неча тиллар, жумладан рус тилида ҳам сўзлашади.
2. Юнко Чихира
Toshiba компаниясининг бу боласи – уч тилни биладиган андроид. Юнкода ҳам ҳислар бор, у буни юзидаги бир неча ҳаракат датчиклари ёрдамида амалга оширади. Бугун у ишлайди: Чихира Токиодаги сайёҳлик ахборот марказида ташрифчиларни кутиб олади. Улар Чихира билан клавиатура ёрдамида мулоқот қилади.
3. Эрика
Роботни кутилмаган мавзуларда тўлиқ ва табиий диалог қилишга ўргатиш энг мушкул иш бўлса керак. Ахир бунинг учун у суҳбатдош гапириш тарзини аниқлаши, ҳиссий реакцияларини қайд этиши ва албатта мантиқий жавобларни шакллантириши лозим. Эрика идеалдан анча узоқ бўлса-да, у билан мулоқот қилиш мумкин. Бундан ташқари, у сизни юзида ва имо-ишораларида акс этадиган жавоб реакциялари билан ҳайратга солади.
4. Geminoid DK
Бу робот Дания Ольборг Университети ўқитувчиси Хенрик Шарфнинг нусхасидир. Geminoid DK’нинг ўзига хослиги – гиперреаллигидир. Уни яратиш учун 200 минг долларлик бюджет сарфланган. У инсоннинг ҳиссий жавобларини ўрганиш учун яратилган.
5. Надин
Бу робот ҳам одамнинг ўзига хос «нусхаси». Уни Женева университетида дарс берадиган Нади Магненат Тальмандан нусха олиш асосида яратилган. Надин ҳиссиётларга жуда бой: у хафа бўлиш, ҳайрон қолиш, қовоғини уйиш ва кулишни билади. Бундан ташқари, барча одамлар ва суҳбатларни эслаб қолади. Шунинг учун ҳам у билан суҳбатлашиш қизиқарли. Суҳбат вақтида у доимо одамнинг кўзига қарайди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
16:03 / 11.11.2024
Хитойдаги дарёда дунёдаги биринчи қутқарувчи робот патруллик қилишни бошлади
21:58 / 25.10.2024
Сунъий интеллектга эга робот томонидан чизилган сурат 120 минг долларга сотилиши мумкин
19:43 / 21.10.2024