Инвестициялар жалб қилишда энг яхшиларни танлов аниқлайди
Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2018 йилдаги 668-сон қарори билан Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Танлов ҳар йили қуйидаги номинацияларда ўтказилади:
• “Инвестицияларни жалб қилганлик, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантирганлик учун”;
• “Янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этганлик учун”;
• “Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштирганлик, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаганлик учун”.
Танловда:
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ҳамда туманлар ҳокимларининг инвестициялар бўйича ўринбосарлари;
• Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитасининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар инвестициялар бўйича бош бошқармаларининг раҳбарлари;
• эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциясининг директорлари иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси танловни ўтказиш учун ҳар йили 10 мартгача эксперт комиссиясини шакллантиради. Давлат қўмитасининг Хорижий давлатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш департаменти унинг ишчи органи ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 20 мартгача ишчи органга ҳар бир номинацияда биттадан даъвогар танловда иштирок этиши учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган тақдимномалар киритади:
• инвестицияларни фаол жалб қилиш ва ўзлаштириш соҳасидаги фаолият кўрсаткичлари тўғрисида Давстатқўмнинг вилоятлар бошқармалари тасдиқлайдиган ахборот;
• ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу даври учун хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш тўғрисидаги ахборот.
• номинантнинг инвестиция муҳитини яхшилашга доир ташаббуслари;
Ишчи орган 20 кунлик муддатда танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни комплекслилик ва ишончлилик бўйича ўрганади ва унинг натижаларини ишчи органга юборади. Ҳужжатларни Комиссия 25 апрелгача бўлган муддатда фаолиятнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тўпланган баллар миқдорини Комиссия томонидан белгиланадиган мезонларга мувофиқ жамлаш орқали кўриб чиқади.
Рейтинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Танлов ғолибларига ҳар йили 1 майдан кечиктирмасдан сертификатлар ва ҳар бир номинацияда ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилади. Танловда иштирок этган барча даъвогарларга Қўмитанинг миннатдорлик мактуби топширилади.
Ҳужжат 18.08.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
16:01 / 05.11.2024
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
09:08 / 27.06.2024
"Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт" кўрик-танлови ташкил этилади
16:02 / 17.05.2024