Тез кунда Ўзбекистон-Хитой бизнес инкубаторлари, ёшлар савдо маркази иш бошлайди!
Бугун «Умумжаҳон ёшларни ривожлантириш форуми» ижрочи Президенти Си Лю хоним бошчилигидаги Хитой делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев хитойлик меҳмон билан амалий музокара олиб борди. Дўстона руҳда ўтган учрашувда ёшлар сиёсатига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди. Тез кунларда Ўзбекистон-Хитой бизнес инкубаторлари, ёшлар савдо маркази ишга тушади, ёшлар туризми ривожлантирилади.
Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегациясининг 2018 йил 15-22 июль кунлари амалга оширган сафарининг дастлабки меваларидан биридир. Жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаган Хитой Халқ Республикаси билан ёшлар масаласидаги ҳамкорлик ўз натижасини бериши, ўзбек ёшларининг бутун дунё даражасида ўз имкониятларини намоён этишларида алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Эртага «Умумжаҳон ёшларни ривожлантириш форуми» ижрочи Президенти Си Лю хоним бошчилигидаги делегация Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Республиканинг Фарғона, Хоразм, Бухоро вилоятларидаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-5106-сонли Фармонида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси, ёшлар масалаларига қаратилган ислоҳотлар, янгиликлар ва яратилган имкониятлар билан яқиндан таништирилади.
Жумладан, Марғилон шаҳридаги «Ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази» ва «Иброҳимжон гиламлари» хусусий корхонасига саёҳат, Риштон туманидаги ёш ҳунармандлар ижодий кўргазмаси, Фарғона шаҳридаги «Ёш тадбиркорлар» коворкинг марказига ташриф уюштирилади.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024