Telegram суд қарорига асосан терроризмда гумонланаётганлар ҳақидаги маълумотларни беришга рози бўлди
Telegram терроризмда гумонланаётган фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилади. Бунда маълум бир фойдаланувчи террорчилик фаолиятида гумонланаётган бўлиши ва суд қарори тақдим этилиши лозим. Қоидага кўра, Telegram Федерал хавфсизлик хизмати талаб қилганидек шифрлаш калитларини бермайди.
Илгари Telegram қоидаларида мессенжер «учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларини, ҳеч кимга, жумладан, ҳукуматга ҳам бермайди» деган банд бор эди ва ҳозирда ушбу банд олиб ташланди.
2017 йил июнда Роскомнадзор Telegram’ни ахборот тарқатишни ташкил этувчилар рўйхатига киритганди. Кейинроқ ФХХ Петербургдаги терактни содир этишда айбланаётганларнинг ёзишмаларини ўқиш учун хабарларни шифрлаш калитларини талаб қилганди. Компания бу талабни рад этгач, суд Telegram’га 800 минг рубль жарима солди, 2018 йил 13 апрелда эса мессенжер Россия ҳудудида блокланди.
Компания раҳбари Павел Дуровнинг айтишича, Telegram янги қоидани GDPR - Европада фойдаланувчилар маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича янги қабул қилинган қонунга мувофиқ бўлиши учун жорий этган.
Дуров бу борада Россия ҳукумати билан ҳамкорлик қилмаслигини билдирган.
Россияда Telegram’дан суд қарори бўйича террорчиларнинг телефон рақамлари ва IP-манзилларини эмас, балки барча фойдаланувчиларнинг хабарларига кира олиш имконини беришни талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
19:23 / 02.11.2024
Белгия Telegram терговида Франция билан ҳамкорлик қилади
19:06 / 01.11.2024
Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган вируслардан огоҳлантирди
11:41 / 01.11.2024