Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ғиждувон туманида болалар тиббий кўрикдан ўтказилди
Болалар саломатлигига эътиборсиз бўлмаслик-соғлом келажакни таъминлаш демакдир. Бухоро вилоятида ушбу масалага алоҳида масъулият билан ёндошилмоқда.Республикамиз Президенти ташаббуси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юборилган юқори малакали олим ва шифокорлар ҳамда Бухоро вилоятидаги мутахассислар ҳамкорлигида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 17 август кунидан эътиборан 18 ёшгача бўлган болалар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Мазкур тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий штаб бошлиғи Рўзиева Нилуфар Кароматовна раҳбарлигида амалга оширилмоқда.

Тиббий кўрикда “Армичан”, “Хатича”, “Ғовшун”, “Позагари”, “Улфатбиби” МФЙларида яшовчи аҳолининг жами 683 нафар 18 ёшгача бўлган фарзандлари невропатолог, хирург, уролог, гинеколог, офтальмолог, ЛОР, педиатр, ортопед, болалар кардиоревматологи ва УТТ мутахассислари томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтишди. Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар туман, вилоят ва республика саломатлик марказларида соғломлаштириш режасига асосан ўз соғликларини тиклаш имкониятига эга бўлдилар.







Мавзуга оид
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
14:01 / 25.06.2026
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11:50 / 17.06.2026