Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотадан Ўзбекистонга тиланчилик билан шуғулланган икки фарзандли аёл депортация қилинади
Алмали тумани полициячилари тиланчилик билан шуғулланган 28 ёшли аёлни қўлга олишди. Бу ҳақда NewTimes.kz хабар бермоқда.
«Барча таҳдид шундан иборат бўлганки, у йўлнинг қатнов қисмида тиланчилик билан шуғулланган ва ёнида икки нафар ёш бола бўлган. Аёлнинг шахси аниқланганидан сўнг шу нарса маълум бўлдики, у Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади ҳамда бизнинг мамлакатда миграция қонунчилигини қўпол тарзда бузган ҳолда бўлган.
Дастлабки босқичда ушбу аёлга нисбатан Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекснинг «Жамоат жойларида фуқароларга хиралик қилиш» моддасига мувофиқ чоралар кўрилди. Кейинчалик Олмаота ихтисослаштирилган туманлараро маъмурий суди қарорига кўра у Қозоғистон Республикасидан ватанига чиқариб юборилади», - дея аниқлик киритди маҳаллий полиция хизматининг ювенал бўлими бошлиғи, полиция полковниги Лайло Алипбаева.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
10:25 / 12.06.2026
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
17:43 / 04.06.2026