Ўзбекистон | 22:45 / 29.08.2018
8587
3 дақиқада ўқилади

Туристик объектларга олиб борувчи йўлларда ўзбек ва инглиз тилларидаги йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда

Хорижий сайёҳларнинг ташрифини  ошириш учун уларга қулай шароит яратиш, кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш, шунингдек ички туризмни ривожлантириш мақсадида Тошкент вилоятининг автомагистрал йўллари бўйида ўзбек ва инглиз тилларидаги жами 100 дан ортиқ йўл кўрсаткичлари ўрнатила бошлади. Вилоят ҳокимлиги вакиллари бу ҳақида KUN.UZ'га хабар беришди.

Ушбу йўл кўрсаткичлари Тошкент вилоятида туризм хизматларини ташкил этиш, туристлар жойлаштириладиган жойлар, овқатланиш пунктлари, вилоят ҳудудлари бўйлаб ҳаракатланишда сайёҳларнинг манзил бўйича тўғри етиб боришларини таъминлашда ёрдам беради.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Масалан, вилоятнинг Бўстонлиқ туманига олиб борувчи “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорвоқ”,“Бектемир-Юқоричирчиқ-Ғазалкент-Чорвоқ” йўналишлари ва “Чорвоқ” эркин туристик зона ҳудуди атрофидаги (4Р6, 4Р12, 4Р11, 4Р10, 4К794, 4К795, 4Н738 ва 4Н755) йўллар бўйида йўл кўрсаткичлари ўрнатилди. Туманда жами 10 та йўналиш бўлиб, 62 та туристлар ташриф буюрадиган масканга йўл кўрсаткичларни ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистан Республикаси Президенти раҳбарлигидаги “Хорижий сайёҳларнинг келишини кўпайтириш учун уларга қулай шароит яратиш, кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш, шунингдек ички туризмни ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида”ги мажлис баёни топшириқлари ҳамда 3514-сонли қарорнинг 4-банди бўйича “Туристлар ташриф буюрадиган масканлар ҳамда автомагистрал йўллари бўйида ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи (вилоятнинг туристик салоҳиятини акс эттирувчи) йўл кўрсаткичлари ўрнатиш белгиланган. Тошкент вилоятида ушбу қарор ва топшириқ ижроси юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи ва Чорвоқ сув омбори атрофидаги 4Р6, 4Р12, 4Р11, 4Р10 йўллар бўйида тўлиқ йўл кўрсаткичлари ҳамда туристик объектларни реклама қилувчи турли ўлчамдаги баннерлар ўрнатилди. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Мавзуга оид