Спорт | 09:48 / 29.08.2018
4523
2 дақиқада ўқилади

Украина спортчиларнинг Россияга сафарини молиялаштирмасликка ваъда берди

Фото: David Mdzinarishvili/Reuters

Украина Ёшлар ва спорт вазирлиги шахмат бўйича аёллар миллий терма жамоасининг Ханти-Мансийскдаги мусобақаларга бориш истаги бўйича реакция билдирди.

Идоранинг расмий сайтида айтилишича, Спорт вазирлиги Россияга спортчиларнинг сафарларини молиялаштиришдан бош тортади.

«Вазирлик спортчилар, мураббийлар, мухлислар, Украинанинг қайсидир фуқароларига Россиядаги мусобақаларга боришларини тақиқлай олмайди.

Аммо ҳукуматда украиналик спортчиларнинг Россиядаги халқаро мусобақаларга боришини молиялаштирмаслик ҳуқуқи бор. Вазирлик солиқ тўловчилар ҳисобига бундай сафарларни молиялаштирмаяпти, молиялаштирмаган ва бундан кейин ҳам молиялаштирмайди.

Мусобақаларда иштирок этганлик учун ҳеч қандай давлат мукофот пуллари берилмайди, натижалар спорт унвонларини бериш чоғида ҳисобга олинмайди.

Спортчиларнинг сафарлари учун Украина жамияти, уларнинг хавфсизлиги борасидаги масъулият фақат спорт федерациялари ва Россияга боришга қарор қилган барча спортчилар ҳамда мураббийларга юкланади. Улар барча хавф-хатар ва оқибатларни билиб туриб шундай қарорга келган ҳисобланади», - дейилади баёнот матнида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Россияни «ёқимсиз сюрпризлар» ҳақида огоҳлантирганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид