Спорт | 15:35 / 30.08.2018
14225
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Яна икки ўзбекистонлик олтин медал учун ўзаро курашади

Осиё ўйинларида ўзбек кураши бўйича мусобақаларда -90 кг вазн тоифасидаги олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон вакилларига насиб этадиган бўлди.

Яҳё Имомов ярим финалда қозоғистонлик Ерсултан Музаппаровдан устун келди ва финалга чиқди.

Название

Шу вазн тоифасида Шермуҳаммад Жандриев эса ярим финал баҳсини кувайтлик Мисри Ҳусайнга қарши ўтказди ва у ҳам финалга йўл олди.

Энди олтин учун баҳс икки ўзбекистонлик спортчи ўртасида кечади.

Қайд этиш керакки, турнир давомида Ўзбекистоннинг икки вакили олтин учун ўзаро рақобат қилиши икки марта кузатилди. Аввалига кураш бўйича -66 кг вазн тоифасида Маъруф Ғайбуллоев ва Руслан Бўриев финалда ўзаро гиламга чиқишганди.

29 август куни эса ўзбекистонлик енгил атлетикачилар, Светлана Радзивил ва Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича олтин ва кумуш медалларни ўзаро бўлиб олишганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид