Жаҳон | 09:47 / 30.08.2018
10011
2 дақиқада ўқилади

Пентагон энг замонавий қирувчидаги жиддий носозликларни  яшираётгани маълум қилинди  

Фото: AP Photo/Rick Bowmer

АҚШ мудофаа вазирлиги энг замонавий F-35 қирувчи самолётининг йирик серияли ишлаб чиқарилиши бошланиши муддатига улгуриш учун унда жиддий носозликлар борлигини яширишга уринмоқда.

Бундай хулосага “Давлат назорати лойиҳаси” (POGO, Project on Government Oversight) нотижорат ташкилоти мутахассислари докладида келинган. 

Бу хулосаларга кўра, мудофаа вазирлигида қирувчининг кўплаб камчиликларини камроқ даражада жиддий қабул қилинадиган ҳолда қайта таснифланган. “Улар Капитолий тепалигига келиб, “Бошқа 1-тоифадаги бирорта камчилик йўқ” дея олишадиган қилишмоқчи”, деб айтган доклад муаллифларидан бири. 

Таъкидланишича, 1-тоифадаги камчиликлар экипаж аъзолари, бошқа ҳарбийларнинг ўлими ёки жароҳат олишига, самолётнинг йўқотилишига, истиқболда эса унинг серияли ишлаб чиқаришни тўхтатишга олиб келиши мумкин.

Тоифаси пасайтирилган 19 та жиддий камчилик орасида катапульталаш тизимидаги муаммо, ўз бўлинмаларига хато зарба беришга олиб келиши мумкин бўлган, авиабомбаларни ташлаш учун координаталарни ўрнатиш каби муаммоларлар бор.

POGO’нинг баҳолашича, самолётда айни вақтда 1-тоифадаги 111 та ва 2-тоифадаги 855 та жиддий камчилик мавжуд.

F-35 қирувчиси кўп мақсадли жанговар самолёт бўлиб, ядровий қурол олиб юра олади. Самолётни лойиҳалашда АҚШ билан бирга Австралия, Буюк Британия, Дания, Италия, Канада, Нидерландия, Норвегия ва Туркия иштирок этмоқда. Самолёт учта модификацияда ишлаб чиқарилади.

Дастлаб ушбу самолётга нисбатан кам маблағ кетиши кўзда тутилган. Бироқ самолёт лойиҳаланиши бошлангандан бери ушбу дастурга харажатлар 1,5 трлн доллардан ошиб кетди. Аммо шундай катта пул сарфланишига қарамай, бу самолётларни қўллаш вақтида мунтазам равишда жиддий муаммолар юзага келмоқда.

Мавзуга оид