Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон наркокартелларга қарши янги операция ҳақида эълон қилди
«Жанубий найза» деб номланган операция Ғарбий яримшардаги наркотеррористларни йўқ қилишга қаратилган, дея билдирди Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет. Венесуэла соҳиллари яқинида АҚШ ҳарбий кемаларидан иборат гуруҳ аллақачон жойлаштирилган.
Фото: REUTERS
Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет Ғарбий яримшарда наркокартелларга қарши Southern Spear («Жанубий найза») номли янги операция бошланганини маълум қилди. «Бу миссия Ватанимизни ҳимоя қилади, наркотеррористларни яримшаримиздан четлаштириб, халқимизни ҳалок этаётган наркотиклардан мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлайди. Ғарбий яримшар — бу Америка ҳудуди ва биз уни ҳимоя қиламиз», — деб ёзди Ҳегсет 13 ноябр куни X ижтимоий тармоғида.
АҚШ мудофаа вазирининг сўзларига кўра, операцияга махсус шу мақсадда тузилган тезкор гуруҳ ва АҚШ қуролли кучларининг Жанубий қўмондонлиги (Southcom) раҳбарлик қилади. Илгари Southcom ихтиёрига Gerald R. Ford авиаташувчиси берилган эди. У Пуэрто-Рикода жойлашган бошқа ҳарбий кемалар, атом сувости кемаси ва самолётларга қўшилади.
Сентябр ойи бошидан бери Америка ҳарбий кемалари Вашингтон Венесуэла наркокартеллари билан боғлиқ деб ҳисоблаётган халқаро сувлардаги кемаларга доимий равишда зарбалар бермоқда. Шу билан бирга, АҚШ Венесуэла соҳиллари яқинида наркосавдогарларга қарши кураш баҳонасида кемалар гуруҳини жойлаштирди ва Пуэрто-Рикога қирувчи самолётларни юборди.
The New York Times газетаси маълумотига кўра, Вашингтонда можарони кескинлаштиришнинг бир нечта сценарийлари ишлаб чиқилган, улар қаторида Венесуэла президенти Николас Мадурони куч ишлатган ҳолда ҳокимиятдан четлатиш варианти ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
09:40
NYT ОАВ учун жорий этилган чекловлар сабаб Пентагонни судга берди
08:11 / 04.12.2025
Инспектор: Ҳегсет Signal орқали махфий маълумот тарқатиб, АҚШ қўшинларини хавф остига қўйган
15:57 / 03.12.2025
Мадуронинг имкониятлари тугади. Унинг Трамп билан телефон мулоқоти ҳақида нималар маълум?
01:11 / 01.12.2025