Жамият | 12:16 / 30.08.2018
13121
1 дақиқада ўқилади
Россия элчиси АҚШни Сурия бўйича огоҳлантирди
Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов АҚШни Суриядаги «асоссиз ва ноқонуний» тажовузкорликдан огоҳлантирди. Элчининг сўзлари Россия дипломатик миссиясининг фейсбукдаги саҳифасида келтирилган.
Антоновнинг фикрича, Суриядаги вазиятнинг яна бир кескинлашуви ҳеч кимнинг миллий манфаатларига мос келмайди.
«Бундан фақат террорчилар фойда олиши мумкин», - дея таъкидлади элчи.
Шунингдек, Россия дипломатик ваколатхонаси раҳбарининг умид қилишича, Америка томони унинг сўзларини «эшитади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Пентагоннинг Сурия бўйича янги режаларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024