Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси логотипини ўзгартирди
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўз логотипини ўзгартирди. Қўмита матбуот хизматининг Kun.uzʼмаълум қилишича, янги логотипдаги нозик аёл сиймоси аёл сифатларини ва Қўмита фаолияти йўналишларини ифода этади.
Янги рамзда акс этган аёлнинг келажакка умид билан интилган нигоҳи эса хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятлари кенгайтирилганлигини, шамолда жилваланаётган майин сочлари мақсад сари секин, аммо ҳақли интилишларини билдиради.
Янги логотип тўқ ҳаво рангдаги айлана шаклида бўлиб, унинг маркази бўйлаб оқ рангда келажакка умид билан боқиб турган аёл сиймоси, унинг шамолда жилваланаётган сочлари тасвирлари акс эттирилган.
Оқ ва мовий кўк ранглар ҳамда “икат” миллий матосининг нақшини қўлланилиши бошқа аёллар ташкилотларидан фарқланиши ва бетакрорликни англатади.
Мавзуга оид
18:49 / 29.01.2020
Зўравонликка учраган аёлларга ҳимоя ордери қай тартибда берилиши маълум қилинди
02:25 / 20.12.2019
19 нафар маҳкума аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллиги билан озодликка чиқарилди
18:56 / 10.12.2019
Ўзбекистонда хотин-қизларга доир ўн йиллик стратегия ишлаб чиқилмоқда
15:44 / 26.11.2019