Жаҳон | 10:01 / 01.09.2018
4970
1 дақиқада ўқилади
АҚШ фаластинлик қочқинларга 300 млн доллар миқдоридаги ёрдамни бекор қилди
Америка Қўшма Штатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларига ёрдам берувчи агентлигига ёрдамни тўхтатди, дея хабар беради Associated Press.
Аниқлик киритилишича, гап 300 миллион доллар миқдоридаги ёрдам ҳақида кетмоқда.
Давлат департаменти хабарида айтилишича, Қўшма Штатлар «энди бундай нотўғри, хато операцияни молиялаштирмайди».
Агентликнинг таъкидлашича, АҚШ маблағлари Иордан Ғарбий соҳилида, Ғазо секторида, шунингдек, Сурия ва Ливанда қочқинларга ёрдам берувчи БМТ агентлиги бюджетининг қарийб 30%ини ташкил қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия элчиси АҚШни Сурия бўйича огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
20:47 / 12.11.2024