Жаҳон | 10:05 / 01.09.2018
17728
1 дақиқада ўқилади

Россия разведкаси Трамп «қармоқда» эканига амин бўлган - AP

Фото: AP

АҚШ Адлия вазирлиги департаменти катта адвокати Брюс Орнинг маълум қилишича, Россия разведкаси АҚШ президенти Дональд Трампнинг уларнинг «қармоғида» эканига амин бўлган. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.

Орнинг сўзларига кўра, бундай маълумотни икки йил аввал унга британиялик собиқ жосус, ФҚБга ахборот етказиб берувчи Кристофер Стил тақдим этган. Таъкидланишича, Ор учрашув давомида Трампнинг сайловолди штаби ва россиялик мулозимлар ўртасида музокаралар ўтказилганини ҳам билиб олган.

Республикачилар партиясининг вакиллари сўзларига кўра, адвокат ахборот етказиб берувчи шахс билан бир неча маротаба учрашиб, ўз ваколатларини ошириб юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ельцин Клинтонни Қрим бўйича огоҳлантиргани маълум бўлганди.

Мавзуга оид