Жаҳон | 13:18 / 03.09.2018
26174
2 дақиқада ўқилади

Балиқларга кўз ёпиштириб қўйган сотувчи ижтимоий тармоқларда «машҳур» бўлиб кетди

Кувайтда балиқ дўкони фирибгарлик учун ёпиб қўйилди. Al Bayan нашрининг Twitter-аккаунтида хабар берилишича, сотувчи балиқлар худди янгидек кўриниши учун уларга пластик кўзлар ёпиштириб қўйган.

Фото: albayan.ae

Al Arabiya нашри маълумотларига кўра, ёлғон харидорлардан бири балиқни юва бошлаганида кўз тушиб кетганидан сўнг фош бўлган. У ижтимоий тармоқларда суратлар билан бўлишди, шундан сўнг бу янгилик жуда оммалашиб кетди. Уларга мамлакат Савдо вазирлиги ҳам эътибор қаратди, вазирлик вакиллари аёл билан боғланишди, сўнг балиқ дўконини ёпиб қўйишди.

Фото: albayan.ae

Хабар қилинишича, сотувчи харидорлар балиқ янги ёки янги эмаслигини унинг кўзларидан аниқлашларини билган ҳамда сарғайиб кетган рангдор пардани ёрлиқ остига яширган.

Бутун дунё бўйлаб Twitter фойдаланувчилари омади юришмаган сотувчининг устидан кулишда ҳамда бу усулни ишончсиз, деб аташди. Elodie Mainze никли канадалик фойдаланувчининг қўшимча қилишича, «бу жуда ёмон сотиш усули, аммо жуда кулгили». У харидорлар буни сезмаганига шубҳа билан қараган.

Мавзуга оид