Мирзиёев Хивани Туркий кенгашнинг пойтахтига айлантириш таклифи билан чиқди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида қадимий Хивани ташкилот пойтахтига айлантириш таклифини берди. Бу ҳақда «Кабар» агентлиги хабар қилмоқда.
Шунингдек, Чўлпон отадаги саммитда чиқиш қилиб, Ўзбекистон ушбу ташкилотга тўлиқ аъзо сифатида киришга тайёрлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши иши иштирокчи давлатлар нуфузини оширишга ёрдам беради ва долзарб муаммоларни ҳал этиш учун шароит яратади.
Бундан ташқари, Мирзиёев ҳамкасбларини инвестициялар, савдо-иқтисодий, таълим, сайёҳлик ва тадбиркорлик соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қирғизистонга ташрифини якунлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:53 / 28.09.2024
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
20:30 / 08.06.2024
Хивада 11 ёшли болани девор босиб қолди
15:10 / 05.06.2024