Жаҳон | 17:09 / 04.09.2018
37303
2 дақиқада ўқилади

Кремль Трампнинг огоҳлантиришига жавоб қайтарди

Фото: РИА Новости / Наталья Селиверстова

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг баёнотига жавоб қайтарди. Трамп Россияни Суриядаги «жиддий хато» ҳақида огоҳлантирганди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Песков Суриядаги бутун вазият учун хавфли, салбий салоҳиятга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу муаммони тушуниш керак.

Шунингдек, унинг аниқлик киритишича, Сурия қуролли кучлари бу муаммони ҳал қилиш учун тайёргарлик кўрмоқда.

«Шунчаки Суриядаги бутун вазият учун жуда хавфли, салбий салоҳиятга эътибор қаратмай, қандайдир огоҳлантиришлар билан чиқиш, афтидан, тўла бўлмаган, кенг қамровли ёндашув эмас», - дея қўшимча қилди Песков. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россияни «жиддий хато» ҳақида огоҳлантирганди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг твиттердаги ўз саҳифасида ёзишича, Россия ва Эрон Сурия президенти Башар Асаднинг Идлиб вилоятидаги «телбаларча» ҳужумини қўллаб-қувватлайдиган бўлса, «жуда жиддий хато» қилиши мумкин.

Мавзуга оид