Британия шаҳарлари полиция участкаларисиз қолди
Буюк Британияда бир нечта шаҳарлар полиция участкаларисиз қолди, бошқаларида эса уларнинг сони сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, саккиз йил мобайнида бюджет қисқартирилишини назарда тутувчи дастурни туфайли 600дан ортиқ участка ёпилди. Баъзи шаҳарларда уларнинг ярмидан воз кечишга тўғри келди, бошқаларида эса, улар расмий равишда бўлса ҳам, эшиклар ташриф буюрувчилар учун ёпиқ ҳолда турибди.
Полициянинг шахсий бўлинмалари, хусусан, 89 мингга яқин аҳолига эга Бат ва 140 минг кишилик Сент-Олбанс шаҳарларида ёпилди. Иккинчисида офис 2015 йилда ёпилган ва аҳолининг мурожаатлари бепул диспетчерлик рақамига юборилади. Глостершир графлигида 28та участкадан фақат еттитаси қолди.
Таъкидланишича, ҳатто Лондон полицияси ҳам 2010 йилдан бошлаб 600 миллион фунт (666,5 миллион евро) миқдорида маблағни тежаш учун мулк ва биноларни сотган. Бироқ, унинг вакили сўзларига кўра, харажатларни қисқартириш бўйича барча чора-тадбирларга қарамай, бурилиш нуқтаси яқин қолди. «Бизда сотадиган бошқа ҳеч нарса йўқ. Вазият чиндан ҳам ташвишли», - дея таъкидлаб ўтди у.
Ўз навбатида, Темза водийси полициясининг фикрича, зарар келтирадиган участкаларни ёпиш кўп нарсага таъсир ўтказмайди, сабаби офис ноутбук ва телефонлар билан исталган жойда жойлашган бўлиши мумкин. Шу билан бирга, тахминан 100 минг оддий ходим манфаатларини ифодаловчи Полиция федерациясидан кўрсатишларича, содир бўлаётган воқеалар аҳолини жиддий ташвишга солмоқда.
Мавзуга оид
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
00:46 / 10.11.2024