Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақамли иқтисодиётга оид президент қарори қабул қилинди
Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид президент қарори қабул қилинди. Қарор билан Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди ташкил этилиб, уни фаолиятига оид ташкилий тадбирлар, хусусан, вазифалари, молиялаштириш манбалари белгиланди.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди давлат-хусусий шерикчилик шартларида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид истиқболли ва стратегик муҳим, шу жумладан крипто-активлар айланмаси ва крипто-биржалар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширади, “блокчейн” технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади.
Белгиланишича, Фонд маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар бўлади:
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг Агентлик директори томонидан белгиланувчи миқдордаги тўловлари;
Халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ҳамда кредитлари;
Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, хорижликларнинг хайрия маблағлари;
Юридик шахслар устав капиталида Фондга тегишли бўлган акциялар бўйича даромадлар;
Давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан тушувчи маблағлар;
Фонднинг вақтинчалик бўш маблағларини банкларда жойлаштиришдан даромадлари;
Қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025