Ўзбекистон | 13:22 / 06.09.2018
10183
2 дақиқада ўқилади

Беларусь сунъий юрак клапанларини Ўзбекистонга юборишга тайёрланмоқда

«СТВ» телеканалидаги янгилик дастурида хабар берилишича, Беларусда ишлаб чиқарилган сунъий юрак клапанлари Қозоғистон ва Украинага жўнатилди. Ушбу мамлакатларга ярим мингдан ортиқ протез юборилди.

Фото: ctv.by

Грузия ва Ўзбекистонга экспорт қилиш учун имплантлар партияси тайёрланмоқда, деб ёзади Spot.

Фото: ctv.by

90-йилларнинг бошидан бери Беларусда сунъий юрак клапанлари ишлаб чиқарилади. Бутун дунёда олтита компанияда бундай технологиялар мавжуд.

«Маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уни сотиш жараёни ҳар доим анча узоқ бўлади. Шу билан бирга, имплантлар ички бозорда ўзини яхши кўрсатди. Улар 10 мингдан зиёд беларусликнинг юраги фаолиятини ушлаб турибди. Бир йилда заводда 1,5 мингга яқин сунъий юрак клапанлари ишлаб чиқарилади», - дейилади хабарда.

Ускунани ишлаб чиқариш заводи директори Олег Горецкийнинг хабар беришича, бозорга кириш унчалик қийин эмас, бироқ кардиожарроҳларни маҳсулот яхши эканлигига ишонтириш талаб этилади.

Мавзуга оид