Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон Путинни Скрипалларни заҳарлашда айблади
Буюк Британия хавфсизлик вазири Бен Уоллеснинг маълум қилишича, ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг «Новичок» асаб-фалажловчи моддаси билан заҳарлаш ҳолатида шахсан Россия президенти Владимир Путин жавобгардир. Унинг сўзлари The Guardian газетаси томонидан келтирилган.
Унинг сўзларига кўра, Скрипалларга қилинган ҳужум - Путиннинг мамлакатда ҳокимиятни қаттиқ назорат қилишининг натижасидир. «Якунда у шахсий жавобгарликка эгадир, сабаби у ўз давлатининг президенти, унинг ҳукумати эса махсус хизматлар - ГРУ - фаолиятини Мудофаа вазирлиги орқали бошқаради ҳамда молиялаштиради, - дея маълум қилди у. - У ўз давлатида рўй бераётган нарсаларни назорат қилмайди, деб кимдир айтишига ишонмайман».
Таъкидланишича, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй бевосита Россия раҳбарини айбламаган, бироқ, Россия махсус хизматлари заҳарлашда айбдорлигини маълум қилган.
Газетанинг ёзишича, Лондон Кремлга дипломатик босимни ошириш ва Москва содир бўлган ҳодиса учун жавобгар экани ҳақидаги масалани БМТ Хавфсизлик кенгашида кўтариш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виктория Скрипаль Россиядаги ҳар учинчи одам Скотланд-Ярд қидираётган шахсларга ўхшашини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
22:32 / 26.06.2026