Жамият | 08:18 / 06.09.2018
5004
1 дақиқада ўқилади

Намунали уйлардан олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик қилган аёлга чора кўрилади

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 4 сентябрь куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 5 май куни Д.И. исмли аёлнинг таниши Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.П. исмли аёл унга Оқдарё тумани ҳудудида қурилаётган намунали уйлардан олиб беришини ваъда қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу аёл ундан 4 500 АҚШ долларини олган ва ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб Д.П. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид