Ўзбекистон | 16:40 / 06.09.2018
24363
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳрида бўладиган Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 сентябрь куни Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шаҳрисабз шаҳрида президент ташаббуси билан 6-10 сентябрь кунлари I Халқаро мақом форуми ўтказилмоқда. Шу мақсадда соҳибқирон Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкали ўрнатилган Оқсарой майдони ҳудудида ҳар бир вилоятнинг ўзига хос миллий урф-одат ва анъаналари, тарихий обидаларини акс эттирувчи намуналар ўрнатилган. 

Халқаро мақом санъати анжуманида 75 давлатдан 300дан ортиқ санъаткорлар иштирок этиш истагини билдирган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид