Ўзбекистон | 13:21 / 06.09.2018
10868
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда аҳолига инновацион маҳсулотларни етказиб берувчи завод қурилиши мумкин

Бугун, 6 сентябрь куни Тошкент шаҳри ҳокимиятида Тошкент шаҳар ҳокими ва тадбиркорлар, хорижий инвесторлар иштирокида «Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш»га бағишланган очиқ учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда 50дан ортиқ тадбиркор ва инвесторлар қатнашди. Тошкент шаҳри ҳокими ҳар бир тадбиркор ва инвестор билан шахсан суҳбатлашди ва уларнинг лойиҳалари билан танишиб чиқиб, керакли кўрсатмаларни бериб ўтди.

Шундай лойиҳалардан бири «DAVRON KAPITAL» хусусий корхонаси томонидан тақдим этилди. Корхона экспортга мўлжалланган, инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи. Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад аҳолига янги инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва иш билан таъминлаш ҳисобланади. Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Корхонада жами 3та цех ишга туширилиши кўзланган. 2 гектар майдонда ташкил этиладиган заводда жами 150 янги иш ўрни яратилиши режага киритилган.

Лойиҳа шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан мақулланди. Лойиҳа кейинги босқичдан ўтганидан сўнг, реализация қилиниши бошланади.

Мавзуга оид