Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Хитой ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Хитой марказий ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Сюй Цилян ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, томонлар икки давлат ҳамкорлигидан қониқиш ҳосил қилаётганликларини ва бу ҳамкорлик ўзаро саъй-ҳаракатлар натижасида янада ривожланишига умид билдирган.
Учрашувда Тожикистон ва Хитой ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳамда илгари имзоланган келишувларнинг бажарилиши масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси хавфсизлигини таъминлаш, терроризм, экстремизм, радикализм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва бошқа уюшган трансмиллий жиноятларга қарши курашиш борасида фикр алмашилган.
Аввалроқ Хитой марказий ҳарбий кенгаши раҳбарининг ўринбосари Сюй Цилян 1-9 сентябрь кунлари Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонга ташрифлар амалга ошириши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026