Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси “Эгмонт” молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш бўйича қарор қабул қилди
Вазирлар Маҳкамаси “Эгмонт” молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти “Эгмонт” молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари таъминланиши учун масъул махсус ваколатли орган этиб белгиланди.
Ҳужжатга кўра, Ташқи ишлар, Молия, Иқтисодиёт, Ташқи савдо, Ички ишлар, Адлия, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Солиқ, Божхона, Статистика, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмиталари, Марказий банк, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази департаментни “Эгмонт” гуруҳи фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 23 майида Ўзбекистон Республикаси президенти “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаганди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти (СВОЖЖДЛҚК) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти этиб қайта ташкил қилинганди.
Мавзуга оид
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
09:40 / 28.01.2026
Бизнес-омбудсман: маҳаллий ҳокимиятнинг 220 та ноқонуний қарори бекор қилинди
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025