Андижонда мевали дарахтлар экишни кўпайтириш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Андижон вилоятини кўкаламзорлаштиришда мевали дарахтлар экишни кўпайтириш ҳақида петиция пайдо бўлди.
“Юртимизда шаҳар ва қишлоқларимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Вилоятимизнинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланиш мақсадида хориждан келтирилаётган манзарали дарахтлар ўрнига барча туман марказлари, истироҳат боғлари, йўл бўйларини кўкаламзорлаштириш мақсадида, минг йиллардан буён юртимиз иқлим шароитига мослашиб бўлган ўрик, гилос, олча, олма, тут, узум каби мевали дарахтларни экишни таклиф этаман. Иқлим шароитига мослаштириб экилган мевали кўчатлардан олинадиган ҳосилнинг даромадларини агарда ҳисоб-китоб қилса, вилоятимиз бюджетига ҳам яхши фойда олиб келади. Экспорт ва қайта ишлаш саноати ривожига ҳам ижобий туртки бўлади”, - дейилади мурожаатда.
“Японияда сакура, яъни олча гуллаган даврда туристларни мамлакатга жалб қилиш учун реклама кучаяди. Олча гулини кўриш учун хориждан ҳам туристлар келади. Бизда ҳам мевали дарахтларнинг гуллаган ва ҳосил туккан даври, меваси пишган, уни териб олиш пайтларини реклама қилиб, вилоятимизга туристларни жалб қилиш мумкин”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024