Руҳоний: АҚШ ҳар куни Эрондан музокаралар бошлашни сўраяпти
Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар мунтазам равишда Эронга музокараларни бошлаш ҳақида илтимос бўлган хабарлар юбормоқда. Эрон раҳбарининг сўзлари Reuters томонидан келтирилган.
Унинг таъкидлашича, АҚШ вакиллари бундай хабарларни «ҳар куни» юборишмоқда.
«Бир томондан, улар [АҚШ] Эрон халқига босим ўтказишга уринмоқдалар, бошқа томондан эса - ҳар куни бизга музокараларни бошлаш таклифи бўлган хабарларни турли йўллар билан юборишмоқда», - деди Руҳоний.
Аввалроқ, Россия ва Туркия етакчилари билан саммит чоғида Руҳоний АҚШ ҳамда Исроилни Сурияни тарк этишга чақирганди. Президентнинг фикрича, Қўшма Штатларнинг Сурия можаросига «ноқонуний аралашуви» минтақадаги хавфли вазиятнинг узайишига олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Путиннинг Эронга ташрифи вақтидаги ғалати ҳодиса ҳақида маълумот пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024