Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди
Фото: 123RF
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги раҳбари Азиз Абдуллаев Москвада Россия фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда «Сотекс», «Нанолек», «Валента Фарм», «Дальхимфарм» ва бошқа компаниялар вакиллари иштирок этишди.
Учрашув давомида Россия компаниялари Ўзбекистондаги фармацевтика саноати ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тақдим этиладиган имтиёзлар ҳақида маълумот олдилар.
Азиз Абдуллаевнинг қайд этишича, Ўзбекистон импортнинг улушини камайтириш ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни мақсад қилиб қўйган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга Хитой, Ҳиндистон ва Корея компаниялари томонидан қизиқиш билдирилмоқда.
Мавзуга оид
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
14:52 / 28.02.2026
Немцовнинг ўлдирилганига 11 йил: ЕИ жиноят ҳақида эслатди
12:20 / 28.02.2026
“Дружба” атрофидаги баҳс: Зеленский Фицони Киевга таклиф қилди
09:10 / 28.02.2026