Жаҳон | 23:13 / 09.09.2018
10365
2 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Инга миннатдорлик билдирди

Фото: AFP 2018 / Saul Loeb

АҚШ президенти Дональд Трамп 9 сентябрда Шимолий Корея ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан Пхеньянда ўтган ҳарбий парадга изоҳ берди.

“Шимолий Корея ташкил этилганининг 70 йиллигини нишонлаб, одатдагидан фарқли равишда, ядровий ракеталар намойишисиз парад ўтказди. Парад мавзуси – тинчлик ва иқтисодий ривожланиш”, деб ёзган Трамп твиттерда.

Трамп кўплаб мутахассислар фикрларига иқтибос келтирган ҳолда Fox News телеканали Шимолий Кореянинг бу иши Трампга Пхеньяннинг ядровийсизланишга содиқлигини намойиш қилишга қаратилгани ҳақидаги таъкидини эслаб ўтди.

“Раҳмат, Ким. Биз иккимиз уларнинг барчаси ноҳақлигини исботлаймиз! Бир-бирига ёқадиган икки кишининг суҳбатидан яхшироқ нарса йўқ! Вазият мен лавозимимни бажаришга киришганимгача бўлганидан анча яхши”, деб қўшимча қилган Трамп.

Пхеньянда ўтган парад давомида Шимолий Кореянинг оғир ҳарбий техникаси намуналари намойиш қилинган, бироқ қитъалараро ва баллистик ракеталар олиб ўтилмаган. Кузатувчиларнинг фикрича, бу ҳолат Шимолий Корея ва АҚШ муносабатлари яхшилангани билан боғланган.

Мавзуга оид